«Зарбдор элеватори» очиқ акциядорлик жамиятининг 2014 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2015 йил 15 июнь куни соат 11.00 да жамият биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Зарбдор тумани, Охунбобоев кўчаси, 1-уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 11.00 дан бошланади.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
Жамиятнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати (реестр) 2015 йил 12 июнь ҳолатига ёпилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1) 2014 йил молия-хўжалик йили якунлари бўйича бизнес-режа параметрларининг бажарилиши тўғрисида жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
2) Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича йиллик балансини, молиявий натижалари бўйича бош ҳисобчининг ҳисоботини ва аудитор хулосасини кўриб чиқиш, соф фойда тақсимотини аниқлаш ва умумий йиғилиш тасдиғига киритиш тўғрисида;
3) Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича текширувдан ўтказган ташқи аудит ҳулосасини ва тафтиш комиссияси ҳамда ички аудит ҳисоботларини тасдиқлаш;
4) Жамиятнинг 2014 йил якуни буйича олган соф фойда тақсимоти, акциядорларга дивидендларни тўлаш миқдори ва тартибини аниқлаш;
5) Жамият 2015 йилга мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш;
6) Жамият бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини 1 йилга узайтириш ёки бекор қилиш;
7) Жамият Кузатув кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш ва унинг янги таркибини сайлаш;
8) Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш;
9) Жамиятни 2015 йил аудиторлик текширувидан ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш;
10) Жамият ташкилий тузилмасини белгилаш;
11) Жамиятнинг Уставига акциядорлик жамияти ижро органи раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилиниши юзасидан ўзгартириш киритиш масаласини дастлабки маъқуллаш ҳамда мазкур масала юзасидан акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишига киритиш.
Йиғилишга қатнашиш учун акциядорлар ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан, акциядор вакили тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт.
Умумий йиғилишда кўриладиган масалалар билан боғлиқ ахборотлар ҳамда ҳужжатлар билан жамият маъмурий биносининг 2-қаватида қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси хонасида танишиш мумкин.
Жамият ижроия органи.