“Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши 2016 йил 30 апрель куни соат 11.00 да жамият биносида бўлиб ўтади. Манзил: Зарбдор тумани, Охунбобоев кўчаси, 1-уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10.00 дан бошланади.
Жамиятнинг Умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати (реестр) 2016 йил 27 апрель ҳолатига ёпилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
- Саноқ комиссияси сон ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари ва 2015 йилги бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик баланси, молиявий натижалар ҳисоботини ва соф фойда тақсимоти бўйича жамият бош ҳисобчисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2015 йилги фаолияти бўйича аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш.
- Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини 1 йилга узайтириш.
- Жамиятнинг 2015 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни билан олган 30844,0 минг сўм соф фойданинг 88 фоизини дивиденд тўловига, 5 фоизини тармоқ корхоналарини ривожлантириш фондига, 2 фоизини меҳнатни муҳофаза қилиш жамғармасига, 5 фоизини захира фондига ажратиш.
- 2015 йил якунлари бўйича Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятига хулоса учун аудиторлик фирмасини белгилаш ва унга бериладиган тўлов миқдорини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2016 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши янги аъзолари таркибини сайлаш.
- Жамиятнинг Тафтиш комиссияси янги аъзоларини сайлаш.
- “Корпоратив бошқарув кодекси” тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш.
Умумий йиғилишда кўриладиган масалалар билан боғлиқ ахборотлар ҳамда ҳужжатлар жамиятнинг www.zarbdordon.uz веб-сайтига жойлаштирилди, шунингдек акциядорлар жамиятнинг қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси орқали бевосита танишишлари мумкин.
“Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра бухгалтерия баланси, 2015 йил молиявий йил натижаларини маълум қилади.