“Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2020 йил молия хўжалиги фаолияти якуни бўйича Акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 27-март куни соат 10.00 да жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.
Манзил:Жиззах вилоят, Зарбдор шаҳри, Янги хаёт МФЙ Ғаллакор кўчаси 1-уй. Акциядорларнинг рўйхатга олиш 2021 йил 27-март куни соат 09.00дан бошлаб амалга оширилади.
№ | Кун тартиби |
1 | Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш. |
2 | Саноқ камиссияси сони ва таркибини тасдиқлаш.. |
3 | “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2020 йилги молия хўжалик фаолияти якунлари ва 2020 йилги бизнес режанинг бажарилиши тўғрисида жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш |
4 | “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2020 йил якуни бўйича йиллик балансини, молиявий натижалар бўйича жамият бош хисобчисининг ҳисоботини тасдиқлаш: |
5 | “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2020 йилги фаолияти бўйича аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш: |
6 | Жамият бошқаруви раиси билан тузилган мехнат шартномаси муддатини 1 йилга узайтириш. |
7 | Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни билан олган фойдаси тақсимотини тасдиқлаш; |
8 | Жамият Кузатув кенгашининг 2020 йил якунлари бўйича Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш |
9 | Жамиятнинг 2021 йил учун Бизнес режасини тасдиқлаш |
10 | Жамиятнинг 2021 йил молия хўжалик фаолиятига хулоса учун аудиторлик фирмасини белгилаш ва унга бериладиган тўлов миқдорини тасдиқлаш |
11 | “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш. |
12 | 2020 йил якуни бўйича ишлаб чиқаришнинг бизнес режа кўрсаткичларининг бажарилиши юзасидан жамиятнинг Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини эшитиш. |
13 | Жамиятда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги,шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосасини тасдиқлаш. |
14 | Корпоратив бошқарув Кодекси талабларига мувофиқ жамиятда 2020 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган корпоратив бахолаш хулосасини тасдиқлаш. |
15 | Давлат рўйхатидан чиқарилиб, фаолияти тугатилган юридик шахсларнинг кўп йиллардан бери ундирилмасдан келинаётган умидсиз, муддати ўтган дебитор қарздорликларини, юридик шахс тугатилганлиги ҳақидаги тегишли хужжатларга асосан жамият балансидан чиқариш. |
Акциядорлар реестри ёпилиш санаси 2021 йил 23-Март.
Асос: Жамият кузатув кенгашининг 2021 йил 01-Март № 01- сонли йиғилиш қарори.
Маълумот учун: +998974001628
Кузатув кенгаши