«Зарбдор элеватори»акциядорлик жамиятининг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2017 йил 16 май куни соат
12-00 да жамият биносида бўлиб ўтади. Манзил: Зарбдор тумани, Охунбобоев кучаси, 1 уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 11-00 дан бошланади.
Жамиятнинг умумий йиғилишида иштирок этиш хуқуқига эга акциядорлар рўйхати (реестр) 2017 йил 3 май ҳолатига ёпилади.
Умумий йигилиш кун тартиби:
1) Йиғилиш регламентини тасдиқлаш;
2) Саноқ комиссияси сон ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
3) Жамиятнинг 2016 йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари ва 2016 йилги бизнес режасининг бажарилиши тўғрисида жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
4) Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик балансини, молиявий натижалар ҳисоботини ва соф фойда тақсимоти бўйича жамият бош хисобчисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
5) Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш;
6) Жамиятнинг 2016 йилги фаолияти бўйича аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш;
7) Жамият бошқаруви раиси билан тузилган мехнат шартномаси муддатини 1 йилга узайтириш.
8) Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни билан олган 53806,0 минг сум соф фойданинг 80 фоизини дивиденд тўловига, 5 фоизини тармоқ корхоналарини ривожлантириш фондига, 5 фоизини мехнатни мухофаза қилиш жамғармасига, 10 фоизини захира фондига ажратиш.
9) 2016 йил якунлари бўйича Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш;
10) Жамиятнинг 2017 йил молия хўжалик фаолиятига хулоса учун аудиторлик фирмасини белгилаш ва унга бериладиган тўлов миқдорини тасдиқлаш;
11) Жамиятнинг 2017 йил учун Бизнес режасини тасдиқлаш.
12) Жамиятнинг Кузатув кенгаши янги аъзолари таркибини сайлаш;
13) Жамиятнинг тафтиш комиссияси янги аъзоларини сайлаш;
14) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340 сонли қарорини ижросини таъминлаш тўғрисида;
Умумий йиғилишда кўриладиган масалалар билан боғлиқ ахборотлар ҳамда хужжатлар жамиятнинг www.zarbdordon.uz ВЕБ-сайтига жойлаштирилди, шунингдек акциядорлар жамиятнинг қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси орқали бевосита танишишлари мумкин.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар шахсини тасдиқловчи ҳужжат,шунингдек вакиллар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим килишлари керак.
Жамият ижроия органи.