“Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича акциядорларнинг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2019 йил 28 март куни соат 17.00 да жамият биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Янги ҳаёт МФЙ, Ғаллакор кўчаси, 1-уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 15.00 дан бошланади.
Жамият акциядорларини умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2019 йил 15 март ҳолатига ва умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати (реестр) 2019 йил 19 март ҳолатига ёпилади.
Йиғилиш кун тартиби:
- Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
- Саноқ комиссияси сон ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2018 йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари ва 2018 йилги бизнес режанинг бажарилиши тўғрисида жамият бошқаруви раисининг ҳисоботини эшитиш.
- Жамиятнинг 2018 йил якуни бўйича йиллик балансини, молиявий натижалар бўйича жамият бош ҳисобчисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни билан олган соф фойда тақсимотини белгилаш.
- Жамиятнинг 2018 йилги фаолияти бўйича аудиторлик текшируви хулосасини тасдиқлаш.
- Жамият бошқаруви раиси билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини 1 йилга узайтириш.
- Жамият Кузатув кенгашининг 2018 йил якунлари бўйича Кузатув кенгаши раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2019 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2019 йил молия-хўжалик фаолиятига хулоса учун аудиторлик фирмасини белгилаш ва унга бериладиган тўлов миқдорини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг Кузатув кенгаши янги аъзолари таркибини сайлаш.
- Жамиятнинг Тафтиш комиссияси янги аъзолари таркибини сайлаш.
- Жамият Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.
- Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
Умумий йиғилишда кўриладиган масалалар билан боғлиқ ахборотлар ҳамда ҳужжатлар жамиятнинг www.jizzahdon.uz веб-сайтига жойлаштирилди, шунингдек, акциядорлар жамиятнинг қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси орқали бевосита танишишлари мумкин.
“Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2019 йил 1 январь ҳолатига кўра, бухгалтерия баланси 2018 йил молиявий йили натижалари маълум қилинади
Жамиятнинг 2019 йил 1 январь ҳолатига бухгалтерия баланси (минг сўмда)
Актив | Қиймати | Пассив | Қиймати |
Асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати | 23420101 | Устав капитали | 889013 |
Узоқ муддатли инвестиция | 6046951 | Қўшилган капитал | 38850 |
Товар-моддий захиралари | 60725785 | Захира капитали | 8866289 |
Дебиторлар | 89117771 | Тақсимланмаган фойда | -13956282 |
Бошқа жорий активлар | 10585803 | Мажбуриятлар | 184019203 |
Жамиятнинг 2018 йил молиявий натижалари (минг сўмда)
Маҳсулот сотишдан тушган соф тушум | 135198093 |
Маҳсулот сотишдан ялпи фойда | 10590883 |
Умумий хўжалик фаолиятининг фойдаси | 433271 |
Соф фойда | 334549 |