“Зарбдор элеватори” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2018 йил 28 декабрь куни соат 12.00 да жамият биносида бўлиб ўтади.
Манзил: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, Янги ҳаёт МФЙ, Ғаллакор кўчаси, 1-уй.
Акциядорларни рўйхатга олиш соат 11.00 дан бошланади.
Жамият акциядорларини умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун 2018 йил 18 декабрь ҳолатига ва умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати (реестр) 2018 йил 24 декабрь ҳолатига ёпилади.
Йиғилиш кун тартиби:
- Жамият кузатув кенгаши аъзолари ваколатини муддатидан олдин бекор қилиш.
- Жамият кузатув кенгаши янги аъзоларини сайлаш.
Умумий йиғилишда кўриладиган масалалар билан боғлиқ ахборот ҳамда ҳужжатлар жамиятнинг www.Zarbdordon.uz веб-сайтига жойлаштирилди, шунингдек, акциядорлар жамиятнинг қимматли қоғозлар бўйича мутахассиси орқали бевосита танишишлари мумкин. Тел.: (94) 576-48-65.