ZARBDOR ELEVATORI

ЖАМИЯТ ҲАҚИДА

 

Жамият тўлиқ номи
”ZARBDOR ELEVATORI” Акциядорлик жамияти

Жамият жойлашган ери
Ўзбекистон Республикаси, 130601, Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, ”Янги хаёт” МФЙ, Ғаллакор кўчаси, 1-уй

Жамият тарихи
1995 йил 25 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йилдаги 22 апрель ”Ўздонмахсулот” Давлат Концернини ”Ўздонмаҳсулот”  Давлат акциядорлик Корпорациясига қайта тузиш тўғрисида”ги ПФ-840-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 23 февралдаги ”Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 88-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш қўмитасининг 1995 йил 27 апрелдаги 123-к-ПО-сонли қарорига асосан ”Зарбдор элеватори” давлат корхонаси негизида ”Зарбдор элеватори” Очиқ турдаги акциядорлик жамияти ташкил топилди.
2004 йил 6 январь – ”ЗАРБДОР ЭЛЕВАТОРИ” Очиқ акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.
2014 йил 1 декабрь – ”ZARBDOR ELEVATORI” Акциядорлик жамияти шаклида қайта рўйхатдан ўтказилди.

Жамият фаолиятнинг мақсади ва соҳаси (асосий йўналишлари)
Жамиятнинг асосий мақсади умумҳўжалик фаолиятидан фойда олиш ҳисобланади.
Жамият фаолиятининг соҳаси қуйидагилардан иборат:
–          буғдой маҳсулотларни қабул қилиш ва сақлаш;
–          арпа маҳсулотларни қабул қилиш ва сақлаш;
–          дон маҳсулотларини темир йўл тарозиларида ўлчаш.

Устав фонди
Жамият Устав фонди 700 000 000 сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 200 сўм бўлган 3 500 000 дона оддий акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.

Ташкилий тузилмаси
Жамият юқори бошкарув органи –  жамият акциядорларнинг Умумий йиғилиши.
Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга ошириш бошқарув органи (қонунчилик ва жамият Устави билан акциядорлар Умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни хал этиш бундан мустасно) – жамият Кузатув кенгаши.
Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилиш бошқарув органи – ижроия органи Бошқарув Раиси.
Жамиятнинг фаолиятини назорат қилувчи органлари – жамият Тафтишчи ва Ички аудит хизмати. 

Инфратузилма
Жамият ер майдони 10,56 гектарни ташкил килади. Жамият худудида маъмурий биноси, лаборатория, 150 минг тонналик элеватори ва бошқа инфратузилмавий объектлар мавжуд.