ZARBDOR ELEVATORI

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши

 

 “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2019 йил молия хўжалиги фаолияти якуни бўйича Акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2020 йил 27-март куни соат 16.00 да жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Сиздан газетангизнинг куйидаги тахрирдаги эълонни беришингизни сураймиз. 

Манзил:Жиззах вилоят, Зарбдор шаҳри, Янги хаёт МФЙ Ғаллакор кўчаси 1-уй. Акциядорларнинг  рўйхатга олиш 2020 йил 27-март куни соат 15.00дан бошлаб амалга оширилади.

    1. Акциядорлар умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
    2. Саноқ камиссияси сони ва таркибини тасдиқлаш.
    3. Кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиклаш..
    4. “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича молия хўжалик фаолиятини бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш:
    5. “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг 2019 йил якуни бўйича ишлаб чиқаришнинг бизнес режа  кўрсаткичларининг бажарилишини Бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директорининг ҳисоботини тасдиқлаш:
    6. Корхоналарда харидлар жараёнининг шаффофлиги асослилиги, шу жумладан, маҳаллий маҳсулотларнинг сифат ва нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда импорт харидларини, шунингдек валюта ресурсларидан самарали фойдаланилиши тўғрисида ташқи аудит ҳулосасини тасдиқлаш.
    7. Ташқи аудитнинг 2019 йил якуни бўйича молия хўжалик  фаолиятини текшириш  хулосасини тасдиқлаш;
    8. Жамият балансида улуши бўлган хазирги кунда фойдаланмасдан бўш турган бино ва иншоотларни ким-ошди савдолари орқали сотишни тасдиқлаш.
    9. “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамиятининг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарларини тасдиқлаш.
    10. “Зарбдор элеватори”АЖ ини  2020 йил бизнес-режасини тасдиқлаш
    11. “Зарбдор элеватори” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш
    12. “Зарбдор элеватори”АЖини Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш
    13. Корпоратив бошқарув тизимини баҳолашни  ўтказиш учун аудиторлик фирмасини танлаш ва унинг хизматига тўланадиган хақ миқдорини белгилаш.
    14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 сентябрдаги 5723-сонли Фармонига мувофиқ жамиятлар томонидан тасдиқланган Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини моддий рағбатлантириш тўғрисида Низомга ўзгартириш киритиш.
    15. Жамият  бошқарув раиси билан шартнома муддатини узайтириш.
    16. Кузатув кенгаши аъзоларига тўланадиган бадал миқдорини белгилаш.

Акциядорлар реестри ёпилиш санаси 2020 йил 20-Март.

Асос: Жамият кузатув кенгашининг 2020 йил   04-Март № 15- сонли йиғилиш қарори.

                                                                                                                                         Кузатув кенгаши